Akrom kineziolog
1 сеансдаёк натижа сезасиз. Дардингизни чуқур сабабларини топа оламан.
Амалий кинезиология имконияти!
ЭЪТИРОФ.
#кинезиологиякарши #кинезиологиятошкент
25/03/2022
Ассаламу алайкум азизлар!
Ҳаётни кузатсангиз қизиги шундаки, сиз унда актёрсиз ва хатто ўрни келса режиссёрсиз. Ўз ролингизни қандай ўйнашингиз сизга боғлиқ. Режиссёрлик қилиб роль ўйнашни контроль қилиш ҳам мумкин албатта.
Аммо ҳаёт сценариясини сиз ёзмайсиз! Ёзаётганга ўхшайсиз халос.
Ҳа, агар шундай бўлганда эди ҳаётингизда сиз кутмаган, ҳоҳламаган воқеъалар бўлмасди.
Мен бу сўзим билан айтмоқчиманки. Ҳаётда хар нарса бўлишига тайёр туринг!
Агар ҳаётингизда сиз кутмаган ва ҳохламаган ҳодиса юз берса бу сизга ноқулайлик содир этиб, ҳатто оғир ботиши ҳам мумкин. Буни стресс дейилади. Ҳаётда эса стрессдан ҳеч ким ҳоли эмас.
Муаммо шундаки кўп инсонлар ана шу ҳаёт қонуни бўлган стрессга учрасалар. Стрессдан зудлик билан чиқиш ўрнига, стрессда қолиб кетадилар. Буни энди дистресс ҳолати дейилади.
Ва бу ҳолат жуда хатарли. Чунки жуда кўп касаллик шу ҳолатда пайдо бўлиб ривожланади.
Ичингиздаги негатив ҳислар (ғазаб, ҳафалик, қўркув ва х.к) сизни қувват ресурсизни емиради. Ва сизда вегетатив ички аъзолар касалликлари содир бўлади.
Мутахасисларни айтишича стрессдан энг узоғи билан 21 кун ичида чиқиш керак. Яъни бўлган воқеъага нисбатан ҳиссий нетрал ҳолга келиш керак.
Қанча тез бўлса шунча яхши.
Дистресс ҳолатдан бемалол чиқиш мумкин. Ҳаётни борича қабул қилиш керак (аффирмация; мен ҳаётимни борича тўлик қабул қиламан), эгони енгишни ўрганинг (афир; мен аслида ҳеч ким эмасман), ҳаётни кузатиб ибрат олинг, ички аъзоларни функциясини тикланг! Ўз ўингиз билан савол жавоб қилинг! Ва рост сўзлашинг!
Буларни уддалай олмасангиз амалий кинезиологга ёки психологга мурожаат қилинг!
16/12/2021
Каналга уланишни унутманг!
ГРЫЖА, ЧУРРА БУ КАТТА МУАММО ЭМАС. Амалий кинезиология мутахасиси кулида умуртка чуррасини келтириб чикарган сабабларини топиб ва уни асоратларини бартараф эта оладиган илмий тажриба етарлича ...
Натижа ва эътироф.
https://youtube.com/channel/UCyptfQkPWIjYl9Mgo9jy46A
Натижа ва эътироф. #амалийкинезиология
Нима десангиз хам, хакикат шу! Сифат ва эътироф.
13/10/2021
МЕН СИЗНИ ТУШУНАМАН - АММО ...
Бу мақоламни ростдан ҳам асаби сокин ва мукаммал сифат инсонлар майли ўқимасин! Қолганларга марҳамат!
Сизни тушунаман! Тўғрироғи тушунишга ҳаракат қиламан. Ҳозирги даврда яшаш ҳаммага ҳам осон эмас. Ҳа ҳаётинггизда муаммо етарли, сизни тушунмаслик, адолатсизлик, ёлғон, таъқирлаш, каби иллатлар сизни руҳингизга таъсир этади. Ва сизнинг асаб толаларингиз таранглаша бошлайди. Адаптация (мослашиш) имконияти кескин пасайиб кетади. Натижада ғазаб, жанжалга ёки тушкинликка мойиллик ҳосил бўлади. Буни нотўғрилигини, бу яхши ҳолат эмаслигини бир жойингиз айтиб ёки эслатиб туради албатта. Лекин сиз бу овозни пайқамай қоласиз, пайқасангиз ҳам уни турли хил баҳона фикрлар билан ўчиришга урунасиз. Гўё ўзингизни бундай тутушингиз , бу ҳаракатларингиз сиз учун ўринлидек, тўғридек, асоси бордек туюлади.
Майли мен сизни айбламоқчи эмасман, чунки бу ҳолат менинг ҳам бошимдан ўтган. Бе айб фақат Аллоҳ дир.
Муҳими шу ҳолатдан чиқиш ва шу ҳолатга қайта тушмасликка йўл топиш керак!!
Нима учун асабий бўласиз, айниқса ғазаб қиласиз?
Чунки сизда кимгадир ва нимагадир эътироз бор. Сизни бу ҳад ҳаракатларизнинг остида аслида қўрқув ҳисси ётади. Сиз ниманидир (бойлик, обрў, мавқеъ, эго, юзингизни ва х.к) йўқотишдан қўрқасиз. Шунинг учун кимгадир ғазаб қиласиз, нимангизнидир ҳимоя ёки асраб қолишга ҳаракат қиласиз.
Аммо кўпинча шу тутган йилингиз тўғри ёки нотўғри эканини англай олмайсиз. НЕГА ??
Чунки тана (нафс) ва заиф руҳият (тушунчалар, руҳий жароҳатлар) бунга имкон бермайди. Сиз қапқондасиз.
Ўт қопи ва жигар фаолияти ҳам бузилган, шу сабаб асаб ва ғазаб осонликча юзага чиқади. Ўт қопи ва жигар эса руҳий камол камлигидан, ҳаётдаги стресс вазиятидан ўта олмай жароҳатланган. Сабаблар эса бири бирини қўзғатиб туради. Боши берк доира.
Нима қилиш керак сокин хотиржам ҳолда яшаш учун?
Ички ҳисларизни эшитинг!
Нимадан қўрқасиз?. Ғазаб билан нимани асраб қолмоқчисиз? Нимага рози бўла олмаяпсиз? Нимага қалбингиз бунча қаттиқ, нега муҳаббат кам?
Ўзингизни алдамай рост сўзлашинг! Жавобдан келиб чиқибб, кейинги босқичда муолажа туради. Яъни ниманидир ва кимнидир кўйиб юбориш ёки борлигича қабул қилиш керак бўлади.
Агар буни уддалай олмасангиз.
А. Кинезиологга ёки психиологга мурожаат қилинг!
Дунёга оддийроқ қаранг! Дунё олдингилардан қолган ким бўлса-да сиздан ҳам қолади. Дунёни деб бировни урасизми ёки сўкасизми барибир ўласизку.
Тасаввур қилинг! Яқинда ўласиз, сиз буни хабарини аниқ билдиз. Шунда уриш жанжалга ўрин топасизми?
Дунёда пул, мартаба ва ҳукмронлик булар ҳаммаси иллюзия. Етишсанг, гўё роҳат фароғатга ўхшайди. Аслида етишган вақтинг уларни ташвиш ва уқубатлигини биласан халос. Бунақа орзу истакларни қўйиб юбориш ташлаш керак!
Сўнги босқич ўт қопи ва жигарни фаолиятини ўнглаш бўлади. Агар шу босқичгача навбат келса албатта. Чунки тепа яъни асосий сабаб руҳият тўғри бўлса. Аъзолар нари борса бир неча кунда ҳатто ўзи тикланади.
P.S Мартаба, бойлик каби нарсаларни қабул қилиш керак. Аммо бу ҳаёт мазмунига айланмасин. Буларга олий инсоний қадриятларни алмаштириш тўғри эмас.
#кинезиология
#асаб #руҳият #газаб #стресс
Натижа. Буйрак муолажаси.
#кинезиология
#буйрак
#амалийкинезиология
1 сеансда. Укол, дорисиз 80 % оғриқ йўқ ..., ўт қопи ва мушаклар тикланди, стресс кетди.
#кинезиология
#амалийкинезиология
#огрик #стресс
Эътироф! Шерзод Каттаев, Самандар Шодмонов, Зафар Полвонов каби ўнлаб футболчиларни тарбиялаган мураббий Шухрат Бўриев ... .
#кинезиология
#амалийкинезиология
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the business
Telephone
Address
Tashkent
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 18:00 |
| Tuesday | 09:00 - 18:00 |
| Wednesday | 09:00 - 18:00 |
| Thursday | 09:00 - 18:00 |
| Friday | 09:00 - 18:00 |
| Saturday | 09:00 - 18:00 |
